Ўзбекистонда мактаб, боғча ва ОТМлар карантинга ёпилади
Жамият
−
15 Март 2020
31237Ўзбекистонда барча мактабгача таълим муассасалари, мактаблар ва олий таълим муассасалари коронавирус тарқалишига қарши профилактика мақсадида 16 мартдан эътиборан карантинга ёпилади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов иштирокидаги йиғилишда маълум қилинган. Таъкидланишича, таълим муассасаларидаги карантин икки ҳафтагача давом этиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди. Вирус Франциядан келган ўзбекистонлик аёлда аниқланди. Аёлнинг оила аъзолари ва у билан бир рейсда келганлар карантинга олинишин маълум қилинди.
Маълумот учун, сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйича 156 740 киши коронавирусга чалинган, уларнинг 5839 нафари вафот этган, 75 935 нафари касалликдан фориғ бўлган.
Ҳурматли фуқаролар, коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб ваҳима кўтаришга асос йўқ. Вирусни юқтириб олмаслик учун санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинг.