Ислом Абдуғаниевич “Ўзбекгидроэнерго” АЖга раиси бўлди
Жамият
−
09 Январь 23449 1 дақиқа
Ислом Абдуғаниевич Абдураҳмонов “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқарув раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 8 январь куни “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилган. Унда акциядорлар томонидан Ислом Абдуғаниевич Абдураҳмоновни “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқарув раиси лавозимига тайинлаш ва Абдураҳмонов билан 3 йил муддатга меҳнат шартномасини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Қайд этиш жоиз, Ислом Абдураҳмонов компаниянинг собиқ раҳбари Абдуғани Абдураҳмонович Сангиновнинг ўғли ҳисобланади. Маълумотларга кўра, Ислом Абдураҳмонов 2020 йил май ойида фожиа юз верган Сардоба сув омборини қуришда қатнашган компаниялардан бирининг асосий улушдори ҳисобланади. Хусусан, корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат реестр маълумотларига кўра, Тўпаланг HPD Holding'нинг 61,7 фоиз улуш Ислом Абдураҳмоновга тегишли.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдуғани Абдураҳмонович Сангинов “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқарув раиси этиб тайинланганди. Абдуғани Сангинов 2017 йилнинг майида “Ўзбекгидроэнерго” компанияси раиси этиб тайинланган. У 2020 йилда Сурхондаё вилоятидан Олий Мажлис Сенатига сайланган.
Live
Барчаси