Абэ вафот этди
Олам
−
08 Июль 2022 23297 1 дақиқа
Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абэ бир неча соат олдин ўқ жароҳатлари билан олиб келинган шифохонада вафот этди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Япониянинг собиқ Бош вазири Синдзо Абэ бугун, 8 июль куни Нара шаҳрида сайловолди ташвиқоти чоғида ўлдирилди. Собиқ Бош вазир қон кетаётган ва ҳушини йўқотган ҳолда шифохонага ётқизилган.
Қўлбола милтиқдан бир неча марта ўқ узган шахс воқеа жойида қўлга олинди. У 41 ёшли маҳаллий фуқаро Тэцуя Ямагами – Япония ўзини-ўзи мудофаа кучларининг собиқ денгизчиси бўлиб чиқди. Ҳозирда полиция уни сўроқ қилмоқда, сабаблари ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь