Абэ вафот этди 

World

image

Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абэ бир неча соат олдин ўқ жароҳатлари билан олиб келинган шифохонада вафот этди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди. 

Эслатиб ўтамиз, Япониянинг собиқ Бош вазири Синдзо Абэ бугун, 8 июль куни Нара шаҳрида сайловолди ташвиқоти чоғида ўлдирилди. Собиқ Бош вазир қон кетаётган ва ҳушини йўқотган ҳолда шифохонага ётқизилган.

Қўлбола милтиқдан бир неча марта ўқ узган шахс воқеа жойида қўлга олинди. У 41 ёшли маҳаллий фуқаро Тэцуя Ямагами – Япония ўзини-ўзи мудофаа кучларининг собиқ денгизчиси бўлиб чиқди. Ҳозирда полиция уни сўроқ қилмоқда, сабаблари ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.


Tags

Rate Count

958

Rating

3

Rate this article

Share with your friends