Аҳолини қийнаётган масалалар парламентда кўриб чиқилиши лозим – Шавкат Мирзиёев

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 20 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтаётган мажлисда нутқ сўзлади. Унда, жумладан, сайловчи ва депутат муносабатларини янги босқичга олиб чиқиш зарурлиги ҳақида гапирилди.  

“Сайловчи ва депутатнинг ўзаро муносабатларига ахборот технологияларини кенг жорий этадиган вақт келди. Ўтган чақириқда турли масалалар юзасидан депутатлик сўрови юборилган. Сўровларда сайловчилар манфаати қанчалик ўз аксини топди, уларнинг нечтаси фуқаролар ташаббуси асосида шакллантирилди, деган саволга ижобий жавоб йўқ.

Шунинг учун жамоавий мурожаатларни интернет тармоғи воситасида парламент ва депутат сўровини шакллантириш амалиётини йўлга қўйиш лозим. Бу орқали биз аҳолини қийнаётган масалаларнинг парламентда кўриб чиқилишига эришамиз.

2019 йил депутатлар томонидан 8000 мингдан ортиқ хонадон, 3000 дан зиёд ижтимоий соҳа ва 2000 минга яқин ишлаб чиқиш объектига борилиб, қарийб 150 минг фуқаро билан мулоқот ўтказилган”, дейди давлат раҳбари.

Сарвар Анвар ўғли


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Шавкат Мирзиёев депутат парламент

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг