Аҳоли пулини қурилиш компаниясига тикиши учун янги механизм жорий қилинади
Local
−
02 December 2021 7602 2 minutes
Энди аҳоли маблағларини қурилишга жалб қилиш бўйича янги механизм жорий этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури ижросини самарали ташкил этиш, ипотека кредитлашни кенгайтириш ва қурилиш материаллари саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида сўз борди.
Таъкидланишича, аҳоли маблағларини қурилишга жалб қилишни рағбатлантириш бўйича янги “мақсадли ипотека омонати” механизми жорий этилади. Бунда:
• харидор – банк – қурувчи ўртасида уч томонлама шартнома тузилади;
• уй-жой харид қилмоқчи бўлган фуқаро банкда омонат очиб, уни тўлдириб боради;
• бадал суммаси шаклланганда, унга ипотека кредити расмийлаштирилади;
• тижорат банки омонат маблағларини қурувчи ташкилотга кредит сифатида ажратади.
Яъни, харидор банк орқали қурувчини молиялаштиради, банк эса уйни харидорга вақтида топширилишига кафил бўлади.
Рейтингда юқори ўринларда бўлган пудратчи ташкилотларга уй-жой қуриш учун ерни аукциондан сотиб олиш тўловини аввал 30 фоизини, қолган суммани эса 12 ой давомида бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.
Шунингдек, йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев келгуси йилда ипотека дастурлари доирасида 50 мингга яқин хонадонли уй-жойлар қурилишини ва бунга қарийб 13 триллион сўм мақсадли кредит ҳамда 1,3 триллион сўм субсидия ажратилишини айтди.
Аввлроқ, ипотека кредитини олишда қариндош бўлмаган фуқароларнинг кафил бўлишига рухсат берилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August