Аҳмадалиевнинг рақиби камарларини ҳимоя қилди

Спорт

image

Кеча, 6 май куни бокс бўйича иккинчи енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ мексикалик Луис Нерига қарши жанг қилиб, ғалаба қозонди ва камарларини муносиб ҳимоя қилди.

Япония пойтахти Токио шаҳрида ўтказилган профессионал бокс оқшомининг марказий жангида Иноуэ Нерига қарши жангнинг дастлабки раундида нокдаунга учради, кейинги раундларда устунликни ўз томонига оғдиришни бошлади. 

Иноуэ 2-раундда Нери нокдаун билан жавоб қилди, 6-раундга келиб эса рақибини техник нокаутга учратди. Шундай қилиб, 31 ёшли Иноуэ WBC,WBA, WBO ва IBF камарларини ўзида сақлаб қолди.

Япониялик боксчи кейинги жангини ўзбекистонлик WBA ва IBF камарларининг собиқ эгаси 29 ёшли Муроджон Аҳмадалиевга қарши ўтказиши мумкин.

Ҳозирда Аҳмадалиев АҚШда бўлажак жангига тайёргарлик кўрмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Муроджон Аҳмадалиев Наоя Иноуэ Луис Нери

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг