Аҳмадалиев Мексикада ғалаба қозонди. Рақиб оқ сочиқ улоқтирди (видео)

Олам

image

Кеча, 30 май куни биринчи енгил вазн тоифасидаги ўзбекистонлик профессионал боксчи Муроджон Аҳмадалиев Мексикада ўзига жуда муҳим бўлган жангда 29 ёшли мексикалик Луис Кастильони (31-6, 20 КО) техник нокаут билан мағлуб этди ва шу орқали япониялик мутлақ чемпион Наоя Иноуэга қарши жангни расман таъминлади.

Жорий йил баҳорнинг бошида Аҳмадалиев ва Иноуэ жамоалари, шунингдек, WBA раҳбарияти келишувга эришган эди. Унга кўра, Наоя Иноуэ 4 май куни ўз камарини ихтиёрий равишда ҳимоя қилади, ундан сўнг эса сентябрь ойида Аҳмадалиев билан жанг қилади. Бу келишув кучга кириши учун ҳар икки боксчининг ҳам навбатдаги жангларида ғалаба қозониши шарт эди.

Иноуэ 4 май куни Рамон Карденасни нокаут қилган бўлса, Аҳмадалиев эса кеча, 30 май кунги жангда ўз вазифасини бажаришга муваффақ бўлди. 5 ва 6-раундларда у Кастильони нокдаунга туширди, 8-раунддаги кетма-кет зарбаларидан сўнг эса мексикалик боксчининг мураббийи оқ сочиқ улоқтириб, жангни тўхтатишга мажбур бўлди. Шу орқали Аҳмадалиев профбоксдаги ғалабалари сонини 14 тага етказиб олди. 

Маълумот учун, Аҳмадалиев ва Иноуэ ўртасидаги жанг 14 сентябрь куни Япониянинг Осака шаҳрида бўлиб ўтиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Муроджон Аҳмадалиев Наоя Иноуэ Луис Кастильо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг