9 та банкнинг валюта биржаси савдоларидаги иштироки вақтинча тўхтатилди

Жамият

image

Валюта биржаси (ЎзРВБ) савдоларида йўл қўйилган мунтазам қоидабузарликлар сабабли бир қатор тижорат банкларининг савдолардаги иштироки вазият аниқлаштириб олингунига қадар вақтинчалик тўхтатилди. Буҳақда Марказий банк Матбуот хизмати хабар берди. 

Савдолардаги иштироки тўхтатилган банклар: Hamkorbank, Turkiston bank, Hi-tech bank, Universal bank, Infinbank, Ipak yo'li bank, Savdogarbank, Trastbank, Asia Alliance bank).

Валютани тартибга солиш соҳасидаги қонунчиликни бузгани учун мазкур банкларга нисбатан 2018 йил ва 2019 йилнинг ўтган даврида 31 ҳолатда жами 2,5 млрд сўм миқдорида жарима санкциялари кўлланилган.

Шу билан бирга, тижорат банклари хорижий валюта олди-сотди амалиётларини биржадан ташқари валюта бозорида амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар.

"Банк мижозлари тижорат банки чет эл валютасини харид қилиш ва сотишни рад этган ҳолларда Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига мурожаат этишлари мумкин. Марказий банк банклар ўз вазифа ва мажбуриятларини, шу жумладан мижозларга етказилган зарарни қоплашини таъминлашни кўзда тутувчи чораларни кўриб боради", дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

тижорат банки валюта биржаси

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг