Тижорат банклари фоиз ставкасини хоҳлаганча белгилаши мумкинми?

Жамият

image

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида Марказий банк раиси Мамамирзо Нурматов “Ҳар бир оила - тадбиркор” Давлат дастури доирасида кредит олганлар фаолияти ўрганилаётгани ҳақида гапирди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

“Биз кўпроқ муҳтож оилаларга асосий эътиборни қаратяпмиз. Лекин кредит ажратишда кам таъминланганлик тўғрисидаги ҳужжат талаб этилмайди. Қайси касбда бўлишидан қатъий назар қўшимча даромад олмоқчи бўлганларга имкон берилмоқда”, деган Мамамирзо Нурматов.

Қайд этилишича, ҳатто таъминотчиларга ҳам сифатли маҳсулот олиб келиш шарти билан кредитлар ажратиляпти.

Шунингдек, иссиқхона қуриш учун кредит олган, лекин маблағни бошқа мақсадда ишлатганлар ҳам аниқланяпти.

Таъкидланишича, пулни сандиқда сақлагандан кўра, банкда сақловчилар кўпайди. Улар валюта шаклида уйда сақламасдан, банкка ишонч билдирмоқда. Ўтган йили аҳолининг муддатли омонатлар ҳажми 72 фоизга ўсган.

Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси 16 фоиз, лекин тижорат банклари фоизи жуда юқори. Сессияда тижорат банкларини назоратга олиш мумкин эмасми, деган саволга Марказий банк раҳбариятининг бунга ваколати йўқлиги маълум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк кредит тижорат банки

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг