ИИВ 9 ойда Ўзбекистонга қанча россиялик келганини маълум қилди
Жамият
−
28 Октябрь 2022
14224Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида 318 156 нафар Россия фуқароси Ўзбекистонга кириб келган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг ЎзАга маълум қилди.
Ўзбекистонга келган россияликларнинг 210 минг 902 нафарини эркаклар, 107 минг 254 нафарини аёллар ташкил қилади.
Маълумот учун, 21 сентябрь куни Россия Федерацияси Президенти мамлакатда қисман сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолади. Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг сўзларига кўра, 300 минг киши, биринчи навбатда, жанговар тажрибага эга ва қўшинлар учун зарур бўлган ҳарбий ихтисослиги бўйича резервга чақирилади. Октябрь ойининг бошидаги ҳолатга кўра сафарбарлик доирасида 200 мингдан ортиқ киши армияга чақирилган.
14 октябрь куни Владимир Путин армияга 222 минг киши жалб қилингани, улардан 33 минги бўлинмаларда, 16 минг нафари эса жанговар топшириқларни бажараётганини маълум қилди. У сафарбарлик тадбирларини икки ҳафта ичида якунлашга ваъда берди.
Бироқ сафарбарлик бошланиши ортидан кўплаб россияликлар ватанини тарк этишни бошлади. Улар яқин қўшни давлатлар Туркия, Қозоғистон, Озарбайжон, Арманистон ва Ўзбекистонга чиқиб кета бошлади.
LiveБарчаси