9 ойда хориждан неча миллиард доллар юборилгани маълум бўлди

Жамият

image

2021 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга кириб келган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 5,7 млрд долларни ташкил этди. Бу 2020 йилнинг мос даврига (4,3 млрд. доллар) нисбатан 34,2 фоизга, 2019 йилнинг мос даврига (4,5 млрд. доллар) нисбатан эса 29 фоизга кўп. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг ўтган даврида глобал иқтисодий шароитларда асосий озиқ-овқат товарлари ва энергия ресурслари нархининг сезиларли қимматлашиши фонида инфляцион жараёнларнинг тезлашиши ҳамда бунга жавобан кўпчилик ривожланаётган мамлакатларда пул-кредит шароитларининг қатъийлаштирилиши кузатилди.

Шунингдек, жаҳонда ялпи талабнинг тезкор суръатларда тикланиши халқаро энергия бозорида ҳам нархларнинг сезиларли даражада ошишига олиб келмоқда.

2021 йилнинг 9 ойида экспорт ҳажми (олтин экспортини ҳисобга олмаганда) ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34 фоизга ўсди. Иқтисодий фаолликнинг жадаллашиши ва асосий иқтисодий тармоқларда ишлаб чиқариш жараёнларининг тикланиши шароитида жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,7 фоизга ўсди ва пандемиядан олдинги даражасига етган.

“Асосий савдо-ҳамкор давлатлар (Туркияни ҳисобга олмаганда) миллий валюталари алмашув курсларида ҳам йил бошидан буён кескин ўзгаришлар кузатилмаганлиги, реал самарали алмашув курси бўйича тафовутни юзага келтирмади”, дейилади регулятор хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

доллар Марказий банк

Баҳолаганлар

188

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг