8 ойдан буён Кореядаги шифохонада оғир аҳволда қолаётган ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилмаяптими?

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқароси Абрам Оқилов Корея Республикасининг клиникаларидан бирида 8 ойдан буён оғир аҳволда ётгани, Ўзбекистон томонидан унга ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмагани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳолат бўйича расмий баёнот билан чиқди. Унда маълум қилинишича, ушбу масала Сеул шаҳридаги Ўзбекистон элчихонаси доимий назорати остида. 

Абрам Оқилов Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги орқали 2017 йилнинг ноябрида Жанубий Кореяга келган ва ўтган йилнинг ёзида комага тушиб шифохонага ётқизилган бўлиб, у ерда ҳозирга қадар малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

Даволаш тадбирлари доирасида шифохона томонидан Ўзбекистондан Оқиловнинг акаси Азизжон таклиф қилинган ва унга бемор билан бир палатада қолиш рухсати берилган. 

Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, ҳозирги вақтда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан Абрам Оқилов ишлаган компанияга нисбатан ишчи меҳнати муҳофазасини таъминлаш қоидаларига риоя қилинганлиги бўйича текширув ўтказилмоқда. 

“Элчихонанинг консуллик ходимлари мавжуд муаммоларни зудлик билан ҳал қилиш мақсадида ватандошимиз даволанаётган жойга бир неча бор ташриф буюрдилар ва доимий алоқада бўлиб турибдилар”, дейилади хабарда. 

Маълум қилинишича, Жанубий Корея ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан бемор Оқиловнинг акасига нисбатан иш қўзғатилган. Бунга сабаб сифатида клиниканинг тиббий ходимлари шикояти кўрсатилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ташқи ишлар вазирлиги Жанубий Корея Ўзбекистонлик Абрам Оқилов

Баҳолаганлар

144

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг