8 ойда Ўзбекистонда 3450 та юк автомобили ишлаб чиқарилган

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси 2019 йилнинг ўтган 8 ойи давомида мамлакатда  ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳамда тракторларнинг умумий сони ҳақида маълумот берди.

Бунга кўра, Ўзбекистонда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 49,5 фоизга ошган. Яъни 2019 йилнинг 8 ойида 172 минг 748 дона автомобиль ишлаб чиқарилган. 2018 йилда  бу кўрсаткич 115 минг 542 донани ташкил этган. 

Юк автомобилларини ишлаб чиқариш эса 40,5 фоизга ортди. Жумладан 2019 йилнинг 8 ойида 3 минг 450та юк машиналари ишлаб чиқарилган бўлса, ўтган 2018 йилда бу кўрсаткич 2минг 455 донани ташкил этган.

Автомобиль двигателларини ишлаб чиқариш 53,5 фоизга ошди. Хусусан, 2019 йилнинг 8 ойида 131минг 7дона двигателлар ишлаб чиқарилган бўлса, 2018 йилда 85 минг 353 дона двигатель чиқарилган. 

Шу йилнинг ўтган 8 ойида трактор ишлаб чиқариш ҳажми 983 донани ташкил этди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 60,4 фоизга камдир.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Автомобил

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made