8 миллиард! АҚШ теракт қурбонлари оилаларига қанча компенсация тўлагани очиқланди

Олам

image

Aмерика Қўшма Штатларида 2001 йил 11 сентябрдаги терактда қурбон бўлганларнинг оилаларига 20 йил давомида 8 миллиард доллардан ортиқ пул тўланган. Бу ҳақда “CBS News” телеканали хабар берди. 

Қайд этилишича, AҚШнинг компенсация жамғармаси 11 сентябрь воқеаларининг 20 йиллигига бағишланган ҳисоботни эълон қилган. Унга кўра, ҳозирга қадар 40 мингдан ортиқ одамга компенсация ажратилган. 

Маълумот учун, ушбу пуллар 11 сентябрь воқеаларидан омон қолган ва уларга ёрдамлашган кўнгиллилар соғлиғини кузатиб бориш ва молиявий ёрдам кўрсатиш учун ажратилади.

Aввалроқ, Жо Байден 2001 йил 11 сентябрдаги терактдан кейин жорий қилинган фавқулодда ҳолат яна бир йил давом этишини айтгани ҳақида хабар берган эди


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

162

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг