8:0 ҳисобида ғалаба қозонган мураббий ишдан олинди
Спорт
−
03 Март 7665 1 дақиқа
Бугун, 3 март куни Бразилиянинг “Фламенго” жамоаси “Мадурейра”ни 8:0 ҳисобида таслим қилгандан сўнг клуб бош мураббийи Филипе Луисни истеъфога чиқарди. Бу ҳақда “Globo” хабар берди.
Филипе Луиснинг ишдан бўшатилиши “Мадурейра” билан бўлиб ўтган йирик 8:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин амалга оширилди.
Маълумотларга кўра, клуб раҳбарияти Филипе Луисни ўйиндан олдидан ишдан бўшатишга қарор қилган. Бунгача жамоа жорий йил ҳисобидан иккита учрашувда мағлубиятга учраган эди.
Филипе Луис Европадаги фаолиятининг катта қисмини “Атлетико Мадрид” сафида ўтказиб, жамоа билан 240 та расмий ўйинда майдонга тушган. Мураббий сифатида “Фламенго” билан 2024 йилда Бразилия кубоги, 2025 йилда Суперкубок ва мамлакат чемпионлигини қўлга киритган. Шунингдек Луис жамоаси билан 2025 йилда Либертадорис кубогини ҳам қўлга киритганди.