73 яшар собиқ солиқбоши Ботир Парпиев янги лавозимга тайинланди
Жамият
−
19 Февраль 2020
48615Давлат солиқ қўмитасининг собиқ раиси Ботир Парпиев Президент фармони билан янги лавозимга тайинланди. У энди Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари ўлароқ фаолият юритади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда. Парпиев бугун, 19 февраль куни Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган йиғилишда янги лавозимга тайинланган
Ботир Парпиев Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши раисининг Кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Маълумотларга қараганда, у янги вазирликда оилавий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш, томорқа ва ободонлаштириш, экология, бандликка кўмаклашиш масалаларига масъул бўлади.
Маълумот ўрнида, Ботир Парпиев 1946 йилда Андижон вилоятида туғилган. 2004 йилдан 2018 йилнинг май ойигача Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритган.
Ботир Парпиев 2019 йилнинг 23 декабрь куни 73 ёшни қаршилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ички ишлар вазири ўринбосари Азиз Икромовга бир вақтнинг ўзида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари лавозими юклангани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси