Азиз Икромов янги лавозимга тайинланди
Жамият
−
19 Февраль 2020
18714Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Азиз Икромов янги тузилган вазирликда ўринбосарлик ваколатлари юкланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда.
Азиз Икромов бугун, 19 февраль куни Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган йиғилишда янги ташкил этилган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига вазир ўринбосари вазифасини бажариш юкланган. У бир вақтнинг ўзида Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимидаги фаолиятини ҳам давом эттиради.
Маълумот ўрнида, Азиз Икромов бунгача Мадофаа вазири ўринбосари лавозимида ҳам фаолият юритган. У 2019 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
У янги лавозимда маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш масалаларига бош-қош бўлади.
Эслатиб ўтамиз, “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди.
LiveБарчаси