70 яшар отахон ЙТҲга сабабчи бўлиб, шифохонага тушди

Жамият

−

image

Пойтахт Тошкентда 70 яшар отахон ЙТҲга сабабчи бўлиб, шифохонага тушди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда. 

Воқеа кеча, 21 ноябрь куни соат 12:30 да Миробод тумани Шаҳрисабз ва Истиқлол кўчалари кесишмасида содир бўлган. 

70 ёшли Рофи П. бошқарувидаги Spark русумли автомобиль 24 ёшли Жамолиддин М. бошқариб борган Lacetti-2 автомобили билан тўқнашган.

ЙТҲнинг тахминий сабаби: Spark автомобили ҳайдовчиси асосий йўлдан ҳаракатланиб борган Lacetti-2 ҳайдовчисига йўл бермаган.    

ЙТҲ натижасида Spark автомобили ҳайдовчиси тан жароҳатлари олиб, тиббий муассасага етказилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг