7,5 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Литвада яшашга рухсат олди
Жамият
−
18 Сентябрь
71242023 йилда 7,5 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Литвада (Европа Иттифоқи давлати) яшашга рухсат олди. Бу ҳақда “Eurostat” агентлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, жами 56 мингдан ортиқ хорижлик Литвада яшашга рухсат олган. Улар асосан қуйидаги мамлакатлардан келган:
Беларусь – 16 174 киши;
Ўзбекистон – 7580;
Қирғизистон – 5 086;
Тожикистон – 4960;
Ҳиндистон – 3819;
бошқа мамлакатлардан – 18 454.
Шу билан бирга, вақтинчалик яшаш учун рухсатномалар беришнинг ўсиш суръати бўйича (+79,5%) 2023 йилда Европа Иттифоқида Литва биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Хорватия (+41,9 фоиз) иккинчи ва Руминия (+34,9 фоиз) учинчи ўринни эгаллади.
Чехия (-18,6%) ва Кипрда (-10,9%) вақтинчалик яшаш учун рухсатномалар беришда сезиларли пасайиш кузатилган.
LiveБарчаси