66! Ўзбекистонда коронавирусдан даволанганлар яна кўпайди
Жамият
−
12 Апрель 2020
11453Аввалроқ, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 19 нафар, сўнгра Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан 4 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилгани ҳақида хабар берган эдик.
Коронавирусга чарши курашда натижага эришган ҳудудлар қаторига Хоразм вилояти ҳам қўшилди. Хоразм вилоятида юқумли касалликлар шифохонасида ҳам коронавирус инфекциясига чалинган яна бир нафар бемор бутунлай соғайиб, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Соғайган бемор сурхондарёлик бўлиб, жорий йил Россиядан чартер рейсда Урганчга келгач, 25 март куни унда коронавирус инфекцияси аниқланган ва вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган эди. Жонкуяр шифокорларимизнинг мардонавор саъй-ҳаракатлари самараси ўлароқ, 32 ёшли бемор дарддан бутунлай тузалди. Шундай қилиб айни пайтгача Ўзбекистон бўйича жами 66 нафар бемор коронавирус инфекциясидан тўлиқ соғайди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтга келиб, коронавирусга чалинганлар 833 нафарга етди. Бугунгача касалланганларнинг 4 нафари вафот этган.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь