60 дан ошганларга хавфли дорилар бериляптими? ССВ жавоб берди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Хитойдан катта миқдорда дори воситалари сотиб олгани, таблетка кўринишидаги ушбу препаратлар республика бўйлаб 60 ёшдан ошган аҳоли вакилларига берилиши, аммо улар инсон организми учун хавфли экани ҳақида хабарлар тарқалди. Хитойдан олиб келингани айтилган ушбу дорилар ҳақидаги хабарлар мутлақо уйдирма ва ҳақиқатга зид. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди

Билдирилишича, 2 йил аввал Ўзбекистонда коронавирус пандемияси айни авж олган оғир ва мураккаб даврда ҳам интернет тармоқларида COVID-19 инфекциясига қарши ишлаб чиқарилган вакциналар тўғрисида шу сингари ҳақиқатга зид маълумотлар тарқатилган. Бироқ орадан вақт ўтиб, ушбу хабарлар мутлақо уйдирма экани маълум бўлган. 

“Одамлар орасида турли ваҳима ва хавотир уйғотиш мақсадида тарқатилаётган бу галги хабарлар ҳам бўхтон ва сафсатадан бошқа нарса эмас”, дейилади хабарда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан бундай фейк хабарларга ишонмасликни, тиббиёт соҳаси билан боғлиқ асосли маълумотларни вазирликнинг расмий саҳифаларидан олиш кераклигини эслатиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

ССВ дори хавфли дори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг