6 вилоятда чанг-тўзон кузатилади – Ўзгидромет
Бу қизиқ
−
09:53 2407 1 дақиқа
Бугун, 1 август куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли шамол эсиб, чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун кундузи Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларида шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 43 даражагача кўтарилиши ва иссиқ об-ҳаво сақланиб қолиши ҳақида хабар берилган эди. h Шунингдек, Ўзбекистонда август ойи қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво билан бошланиши, ойнинг илк кунларида айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 43 даражагача кўтарилиши, кейинчалик эса 3–5 даражага пасайиши кутилаётгани хабар қилинганди.
Live
Барчаси