6 ойда неча киши ЙТҲлар қурбони бўлгани очиқланди
Жамият
−
15 Июль 2021
4764Жорий йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида Ўзбекистон бўйича жами 3753 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизмати хабар берди.
ЙТҲлар оқибатида 954 нафар фуқаро ҳалок бўлган ва 3170 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олган.
Таъкидланишича, умумий ЙТҲларнинг асосий қисми, яъни қарийиб 28 фоизи ҳайдовчилар томонидан белгиланган тезлик меъёрларини бузиш оқибатида келиб чиққан.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь-июнь ойларида 2960 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, уларда 770 нафар одам ҳалок бўлганди. Демак, ўтган бир ой ичида қурбонлар сони 184 нафарга кўпайган.