6 ой космосда бўлган тайконавтлар Ерга қайтди

Олам

image

Бугун, 4 ноябрь куни уч хитойлик тайконавт Тяньгун космик станциясида олти ойдан ортиқ вақт ўтказганидан сўнг Ерга қайтди. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Тяньгун космик станциясида бўлганида, Шеньчжоу миссияси экипажлари бир қатор илмий тажрибалар ўтказган, шу жумладан қадимий микробларни ўрганган. Улар, шунингдек, май ойида миллий рекорд даражадаги космик саёҳатни амалга оширди ва июнь ойида космик қолдиқлардан ҳимоя қалқонини ўрнатди. Қўмондон Е Гуангфу космосда жами 365 кун ўтказган биринчи хитойлик тайконавтлар бўлди.

Бу уч астронавт апрель охирида Тяньгун станциясига келиб, у ерда 30 октябрда икки эркак ва бир аёлдан иборат янги экипаж билан учрашган. Улар беш кунлик вазифани ўтагач, ўз сафарларини тугатиш учун Ерга қайтди.

Маълумот учун, Тяньгун космик станцияси Хитойнинг фазо дастуридаги энг муҳим лойиҳалардан бири бўлиб, ҳар уч-беш ойда уч кишилик экипажлар амалга ошириб туради. Унинг асосий модули 2021 йилда ишга туширилган ва 10 йил давомида фойдаланилиши кутилмоқда. Хитой 2030 йилга келиб Ойга инсонли миссия юбориш ва у ерда база қуришни режалаштираётганини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Хитойнинг Deep Blue Aerospace космик стартапи 2027 йилда йўловчиларни космосга олиб чиқишни режалаштирмоқдалиги ҳақида хабар берилганди.

Муҳаммад Ҳодиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг