Хитой космосга чипталар сотишни бошлади
Олам
−
28 Октябрь
5257Хитойнинг Deep Blue Aerospace космик стартапи 2027 йилда йўловчиларни космосга олиб чиқишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Phys”нашри хабар берди.
Компания 2027 йилга режалаштирилган тижорат космик парвози учун ҳозирча иккита чипта сотмоқчилигини эълон қилган.
“Чипталар 1,5 миллион юань (211 минг доллар) туради ва йўловчилар учун беш дақиқа тортишиш кучини бошдан кечирадиган суборбитал рейсдаги ўриндиқлар мўлжалланган”, дейилади хабарда.
Мижозлар чипталарни олиш учун 50 000 юань (70 минг доллар) лик депозит тўлашлари керак.
Манбага кўра, Хитой фирмаси биринчи марта космик туризм учун чипталарни оммавий сотувга қўйган.
Deep Blue Aerospace Хитой тижорат космик фирмаларининг авангардларидан бири бўлиб, Пекиннинг космик фазога бўлган улкан режаларини ишлаб чиқади. Шу жумладан, компания Американинг SpaceХ фирмасига рақиб саналади.
“2027 йилда миссия суборбитал бўлади, яъни йўловчилар космосга етиб боради, аммо орбитага чиқмайди. Улар космосда тахминан 12 дақиқа бўлади”, деган компания.
Маълумот учун, Хитойнинг CAS Space компанияси 2028 йилда май ойида мамлакатда космик туризм рейсларини бошлашини эълон қилди. Пекин ўзининг амбицияли расмий космик дастурига эга бўлиб, 2030 йилгача ойга экипаж миссиясини режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи ўрталарида АҚШнинг Флорида штатидаги космодромдан SpaceX компаниясининг Falcon ракетаси Юпитернинг 95 йўлдошидан бири бўлган – Европада ҳаёт изларини қидириш мақсадида Europa Clipper деб номланган космик станцияни орбитага чиқарганди. Космик кема 1,8 миллиард миль масофадаги саёҳатдан сўнг 2030 йилда Юпитер орбитасига киради ва у ерда тўрт йил давомида тадқиқотлар олиб боради. Europa Clipper олимларга Европада ҳаётни қўллаб-қувватлайдиган шароитлар мавжудми ёки йўқлигини баҳолашга ёрдам беради.
Муҳаммад Ҳодиев