50 йиллик автомобиллардан фойдаланиш тартибига аниқлик киритилди (видео)

Жамият

image

Ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган, асл ҳолати, яъни ташқи кўриниши, тузилиши ва асосий агрегатлари сақланиб қолган автотранспорт воситалари “антиквар” деб ҳисобланади ва фойдаланишга рухсат берилади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб Ўзбекистонда ишлаб чиқарилганига 50 йилдан ошган транспортлардан фойдаланиш, уларни қайта рўйхатга олиш тақиқланганди. ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти мазкур тартибга аниқлик киритиб, антиквар деб топилган автотранспорт воситалари бундан мустасно эканини билдирди.

Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасини рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган, асл ҳолати, яъни ташқи кўриниши, тузилиши ва асосий агрегатлари сақланиб қолган автотранспорт воситалари “антиквар” деб ҳисобланади ва бу каби транспорт воситалари учун янги жорий этилган АНТ серияли алоҳида давлат рақам белгилари тақдим этилади.

“Фуқаролар бу каби автомобилларига давлат рақам белгиларини олиш учун жорий йилнинг 1 февраль кунидан бошлаб ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаларига мурожаат этишлари лозим бўлади”, дейилади хабарда.

Жавоҳир Алиқулов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ички ишлар вазирлиги автотранспорт Жамоат хавфсизлиги 50 йиллик автомобиллар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг