5 та вазирлик бюджетдан 61 млрдни “калла” қилишига сал қолди

Жамият

image

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги жорий йилнинг май-июнь ойларида ўтказилган масофавий мониторинг натижаларини эълон қилди. Унга кўра, бюджет буюртмачилари томонидан қиймати 101,5 млрд сўмлик 324 та танловда “Давлат харидлари тўғрисида”ги ва “Рақобат тўғрисида”ги қонунларнинг талаблари бузилишига йўл қўйилган. 

Шундан, Андижонда 20,0 млрд сўмлик (51 та), Самарқандда 12,8 млрд сўмлик (52 та), Жиззахда 8,3 млрд сўмлик (20 та), Бухорода 7,3 млрд сўмлик (33 та), Қашқадарёда 7,2 млрд сўмлик (20 та), Сурхондарёда 7,9 млрд сўмлик (30 та), Хоразмда 5,3 млрд сўмлик (18 та), Навоийда 5,2 млрд сўмлик (16 та), Наманганда 2,6 млрд сўмлик (11 та), Фарғонада 2,0 млрд сўмлик (10 та), Қорақалпоғистон Республикасида 3,4 млрд сўмлик (11 та) ва Тошкент шаҳрида 19,5 млрд сўмлик (51 та) танловлар бўйича давлат харидларига оид қонунчилик талаблари бузилгани маълум бўлди.
 
Давлат харидларига оид қонунчилик талаблари бузилган танловлардан 72 таси (24,6 млрд) туман (шаҳар) ҳокимликлари, 71 таси (20,9 млрд) Халқ таълими вазирлиги, 61 таси (17,9 млрд) Соғлиқни сақлаш вазирлиги, 33 таси (11,1 млрд) Мактабгача таълим вазирлиги, 24 таси (7,9 млрд) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, 9 таси (3,6 млрд) Сув хўжалиги вазирлиги ва қолган 54 таси (15,5 млрд) бошқа вазирлик ва идоралар ҳисобига тўғри келади.

Қайд этилишича, мониторинг якунлари бўйича бюджет буюртмачилари томонидан эълон қилинган 101,5 млрд сўмлик 324 та танловни бекор қилиш ҳақида агентлик томонидан вазирлик ва идораларга 268 та тақдимнома киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Баҳолаганлар

333

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг