5 та давлат Эронни Исроилга таҳдид қилмасликка чақирди
Олам
−
13 Август
13528Британия, Германия, АҚШ, Италия ва Франция Эрон ҳукумати Исроилга ҳужум билан таҳдид қилишни бас қилиши керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда ушбу давлатлар раҳбарларининг телефон суҳбатлари якунлари бўйича эълон қилган қўшма баёнотида айтилади.
“Биз Исроилни Эрон тажовузи ва Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган террористик гуруҳлар ҳужумларидан ҳимоя қилишни қўллаб-қувватлашни билдирдик. Биз Эронни Исроилга қарши ҳарбий ҳужум таҳдидларини тўхтатишга чақирдик ва бундай ҳужумнинг минтақавий хавфсизликка жиддий оқибатларини муҳокама қилдик”, дейилади ҳужжатда.
Томонлар, шунингдек, Ғазо секторидаги кескинликни юмшатиш ва ҲАМАС томонидан гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришиш бўйича саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлади.
Маълумот учун, Теҳронда ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хониянинг ўлими ва “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати ҳарбий қаноти қўмондонларидан бири Фуад Шукрнинг Байрутда ўлдирилиши ортидан Яқин Шарқдаги вазият кескинлашди. Эрон, ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” воқеада Исроилни айблади ва буни жавобсиз қолдирмасликларини билдирди. 12 август куни “Fox News” ўз манбаларига таяниб, Эрон Исроилга 24 соатдан камроқ вақт ичида ҳужум қилиши мумкинлигини хабар берди.
LiveБарчаси