5 мамлакатдан Ўзбекистонга қайтганлар карантинга олинмаслиги белгиланди

Жамият

image

Бироз аввал, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" АЖ мунтазам халқаро авиақатновларни йўлга қўяётгани, 4 сентябрдан БАА, Германия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркияга парвозлар амалга оширилиши ҳақида хабар берган эдик. Хўш, коронавирус пандемияси даврида ушбу мамлакатларга кетиш ва улардан қайтишда йўловчилардан нималар талаб этилади? Самолёт орқали Ўзбекистонга қайтганлар карантинга олинадими? 

"Uzbekistan Airways " АЖнинг маълум қилишича, юқоридаги мамлакатлардан "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпаниясининг рейсларида Ўзбекистонга парвозларни режалаштираётган йўловчилар парвоздан 72 соат олдин амал қиладиган, COVID-19 тестининг салбий натижаси бўлган сертификатни тақдим этишлари талаб қилинади. Синовнинг салбий натижаси бўлмаган тақдирда, йўловчилар парвозлар учун рўйхатга олинмайди. 

Германия, Қозоғистон, Қирғизистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Туркиядан мунтазам рейслар билан келган йўловчилар, агар COVID-19 учун ПЦР тест натижалари салбий бўлган сертификатга эга бўлса, термометриядан ўтишлари ва ўзларини 14 кун изоляция қилиш мажбурияти билан анкетани тўлдиришлари керак бўлади: 

•    Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун - доимий яшаш жойида
•    Чет эл фуқаролари учун - Ўзбекистонда вақтинча рўйхатдан ўтиш жойида. 

Келгандан кейин иситмаси ёки бошқа аломатлари бўлган йўловчилар Тошкент аэропортида кўрикдан ўтказилади. ПЦР тестининг ижобий натижаси бўлган йўловчилар даволаниш учун шифохонага ётқизилади. 

“Илтимос, шуни эътиборга олингки, агар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари юқоридаги мамлакатларга учишни хоҳласалар, борадиган мамлакатда санитария талабларини мустақил равишда аниқлаб олиш ва авиачипта сотиб олишдан олдин, юқорида кўрсатилган мамлакатларга кириш ҳуқуқини берадиган тегишли асослар мавжудлигига ишонч ҳосил қилиш керак”, дейилади "Uzbekistan Airways " АЖ хабарида. 


Мақола муаллифи

Теглар

Uzbekistan Airways

Баҳолаганлар

455

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг