5,5 миллиард сўмлик ноқонуний пиротехника воситалари олиб қўйилди

Жамият

image

Ўзбекистонда 2022 йилда 5,5 миллиард сўмлик пиротехника воситалари ноқунуний муомаладан олиб қўйилган. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, йил бошидан буён ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида пиротехника буюмларининг ноқонуний муомаласига доир 123 та божхона қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган. 

Натижада, қиймати салкам 5,5 милиард сўмлик 7 миллион 435 минг донадан зиёд пиротехника воситалари ноқонуний муомаладан олиб қўйилган. Ушбу пиротехника буюмларининг миқдори ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 62 фоизга ошган. 

Жумладан, Фарғонада 2 миллион 137 минг дона, Тошкент шаҳрида 1 миллион 514 минг дона, Қашқадарёда 920 минг дона, Сирдарёда 825,9 минг дона, Сурхондарёда 791,3 минг дона, Андижонда 519 минг дона пиротехника буюмларининг ноқонуний айланмаси олди олинган

Бугун, 16 декабрь ҳолатига кўра, аниқланган божхона қонунбузилишларининг 24 таси бўйича жиноят ишлари қўзғатилган. Шунингдек, божхона органларининг суриштирувчилари томонидан 30 та ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг