5,2 млрд сўмлик сертификатсиз дориларни сотишга уринганлар ушланди (видео)
3-саҳифа
−
14:13 400 1 дақиқа
Наманган вилоятида яширин омборлар ташкил қилиб, уларда 5,2 млрд сўмлик сертификатсиз дориларни сақлаган шахслар ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва контрафакт дори воситалари савдосига чек қўйиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят Божхона ҳамда Ички ишлар бошқармалари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида Наманган шаҳрида яшовчи, 2002, 1997 ва 1987 йилларда туғилган 3 нафар фуқаро ўзаро тил бириктирган ҳолда, 5 та хонадонда яширин омборлар ташкил этиб, тегишли сифат сертификатига эга бўлмаган катта миқдордаги дори воситаларини келгусида сотиш мақсадида сақлаб келаётганликлари аниқланган.
Натижада, хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган ва ноқонуний йўллар билан олиб келинган 287 турдаги, жами 46 865 дона, жумладан, “Эринит”, “Гемаза”, “Фенотропил” каби дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинган. Уларнинг дастлабки тахминий қиймати 5,2 млрд сўмга тенг.
Ҳозирда ушбу дори воситаларига нисбатан судга оид кимёвий, товаршунослик экспертизаси тайинланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда дори воситалари белгиланган нархдан 6 баробаргача қиммат сотилгани аниқланганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь