48 ёшли Чусовитина Жаҳон кубоги финалига чиқди
Спорт
−
23 Февраль
5734Германиянинг Котбус шаҳри мезбонлик қилаётган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқичида навбатдаги саралаш баҳслари ўтказилади. Биринчи кун якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан фақатгина Оксана Чусовитина финал йўлланмасини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, 24 февраль куни Чусовитина ўзининг севимли таяниб сакраш дастурида медаллар учун кураш олиб боради.
Бугун, 23 февраль кунги беллашувларда брусда Расулжон Абдураҳимов, эркин машқ ва тўсинда Дилдора Арипова ва Одина Робижонова Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.
Маълумот учун, Жаҳон кубогининг иккинчи босқичида 70 давлатдан 317 нафар спортчи иштирок этмоқда. Бунгача Чусовитина Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида ўтказилган дунё биринчилигининг биринчи босқичида иштирок этганди.
LiveБарчаси