45 ёшли Пакьяо рингга қайтмоқда
Спорт
−
10 Июнь
292228 июль куни 45 ёшли филиппинлик афсонавий боксчи Мэнни Пакьяо 25 ёшли япониялик MMA жангчиси Чихиро Сузукига қарши кўргазмали жангда қатнашади. Бу ҳақда “Rizin Fighting” федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Жанг 68 кг вазнда бўлиб ўтади. Жанг 3 дақиқадан 3 раундга мўлжалланган.
Қайд этиш жоиз, Пакьяо америкалик Марио Барриосга қарши ўрта вазн тоифасида WBC йўналиши бўйича жаҳон чемпионлик камари учун ҳам жанг ўтказиши керак. Сузуки билан жанг Мэннини Барриосга қарши жангга қанчалик тайёр эканлигини кўрсатади.
Пакьяо ўзининг сўнгги жангини 2021 йилда кубалик Йорденис Угасга қарши ўтказиб, мағлубиятга учраганди.
LiveБарчаси