43 млрд долларлик келишувлар қоғозда қолиб кетмаслиги керак – Президент

Жамият

image

Бугун, 25 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида 43 миллиард долларлик 177 та келишувга эришилганини маълум қилиб, ҳар бир битим амалий лойиҳалар, янги иш ўринлари ва юқори қўшилган қийматга айланиши шартлигини таъкидлади. Бу ҳақда Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида айтилди.

Давлат раҳбари аввало ўтган ҳафта юқори савияда ташкил этилган бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми натижаларига тўхталди. Қайд этилишича, форум доирасида хорижий ҳамкорлар билан умумий қиймати 43 миллиард долларга тенг 177 та келишув имзоланган.

Президент ҳар бир келишув реал лойиҳага, янги иш ўринларига ва иқтисодиёт учун юқори қўшилган қийматга айланиши зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, мутасаддиларга хорижий инвесторлар томонидан илгари сурилган 120 та таклиф юзасидан аниқ ечимлар ишлаб чиқиш ва тегишли қарорлар киритиш топширилди.

Йиғилишда инвестиция сифати ва самарадорлигини ошириш зарурлиги қайд этилди. Таъкидланишича, сўнгги беш йилда мамлакатга жалб қилинган инвестицияларнинг ярми атиги тўртта ҳудуд ҳиссасига тўғри келган.

Бироқ инвестицияларнинг иқтисодиётга қайтими ҳудудлар кесимида сезиларли фарқ қилмоқда. Масалан, 1 миллион сўмлик инвестиция Фарғона вилоятида ялпи ҳудудий маҳсулотга қўшимча 273 минг сўм, Самарқандда 262 минг сўм қўшилган қиймат яратмоқда. Бухорода эса бу кўрсаткич атиги 117 минг сўмни ташкил этиб, инвестиция самарадорлиги бошқа айрим ҳудудларга нисбатан қарийб икки баробар паст экани қайд этилган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг