“40 ёшда ҳам фантастик форма” Роналдуни ёш кўрсатадиган овқат номи ошкор бўлди

Спорт

image

Криштиану Роналду ўз ишига нисбатан профессионал ва жиддий ёндашишда давом этмоқда, бу эса унга 40 ёшида ҳам фантастик формада қолиш имконини беряпти.

Маълум бўлишича, португалиялик футболчининг мукаммал жисмоний ҳолатда қолиши учун махсус таомларни истеъмол қилади.

Футболчи португалларнинг Bacalhau a Bras номли махсус таомини яхши кўради. У тузланган пиёз, картошка ва тухумдан иборат бўлиб, жуда тез тайёрланади. Роналдунинг сўзларига кўра, футболчи онасининг рецепти бўйича тайёрланган махсус таомни тез-тез истеъмол қилади. Криштиану бу таом унга болалигини эслатиб, куч бағишлашини тан олди.

Шуни қўшимча қилиш керакки, португалиялик футболчининг рационида юқори протеинли таомлар, шунингдек, кам миқдорда спиртли ичимликлар ва шакар мавжуд. Роналду овқатни кўпроқ оддий сув билан истеъмол қилади.

Бу ёндашув Криштиануга бутун фаолияти давомида ажойиб формани сақлаб қолиш ва жиддий жароҳатлардан қочиш имконини беради. Натижада у тарихдаги энг яхши футболчилардан бирига айланди ва кўплаб совринларни қўлга киритди, жумладан, 5 та “Олтин тўп” ва 5 та Чемпионлар Лигаси кубоги.


Мақола муаллифи

Теглар

Криштиану Роналду таом

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг