4 октябрь куни Чилонзор ва Учтепанинг қатор ҳудудларида иссиқ сув бўлмайди (рўйхат)

Жамият

image

Эртага, 4 октябрь куни Тошкентнинг Чилонзор ва Учтепа туманларида баъзи ҳудудлар иссиқ сув таъминотидан узилади. Бу ҳақда “Toshissiqquvvati” Давлат унитар корхонаси маълум қилди.

Қайд этилишича, Учтепа туманининг Ширин, Лутфий, Шайхзода кўчаларида жойлашган иссиқлик тармоқларидаги носозликларни бартараф этиш ишлари олиб борилади. 

Шу сабабдан қуйидаги ҳудудларда 4 октябрь куни соат 8:00 дан 20:00 гача иссиқлик таъминоти тўхтатилади: Чилонзор туманининг 11, 12, 13, 14, 15, 21, 22, 23, 24, 25, 26- кварталлари ва Учтепа туманининг Г-9 массивида иссиқ сув бўлмайди.

“Toshissiqquvvati” ДУК вақтинчалик юзага келадиган ноқулайлик учун узр сўраган.


Мақола муаллифи

Теглар

иссиқ сув Чилонзор Учтепа

Баҳолаганлар

68

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг