4 нафар ўзбекистонликни қул қилган она-бола қўлга олинди

Олам

image

Россиянинг Москва вилоятида яшовчи тожикистонлик она ва бола тўрт нафар ўзбекистонликни қул қилиб олгани аниқланди. Она-бола ўзбекистон фуқароларини ўз даласида ишлашга мажбурлаган. Бу ҳақда “Вести” хабар берди.

Воқеа Серпухов туманида содир бўлган. 29 ёшли йигит Ўзбекистондан 4 нафар эркакни олиб келган. У 15 кунлик меҳнат учун 250 доллардан пул тўлашни ваъда қилган. Бироқ ваъдасини бажармаган. Бу ҳам етмаганига уларнинг паспортларини ҳам олиб қўйишган.

51 ёшли она керакли ҳужжатларни расмийлаштириш баҳонаси билан уларнинг паспортини олиб қўйган. Шундан сўнг, ноқонуний мигрантлар чорасиз қолиб, фақатгина овқат учун ишлашга мажбур бўлган.

Эркаклар 1 ойдан ошиқ вақт давомида текинга қишлоқ хўалик маҳсулотларини етиштириш билан шуғулланган, кейин полиция бўлимига боришнинг имконини топган.

Мазкур жиноятлари учун она ва бола 10 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Бундан ташқари, терговчилар тожикистонлик она-бола мигрантларни бир неча марта лақиллатганини тахмин қиляпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия мажбурий меҳнат

Баҳолаганлар

145

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг