4 нафар ўзбекистонлик дзюдочи халқаро турнирда медаллар учун курашади

Спорт

image

Айни кунларда Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири ўтказилмоқда. Мусобақанинг иккинчи кунида 4 нафар Ўзбекистон вакили медаллар учун курашни давом эттирмоқда.

Жумладан, -73 кг вазн тоифасида Муроджон Йўлдошев олтин медаль учун татамига чиқади. -81 кг вазнда икки нафар ўзбекистонлик дзюдочи бронза медали учун ўзаро кураш олиб боради. 

Қизлар ўртасида -70 кгда иштирок этаётган Гулноза Матниёзова 3-ўрин учун украиналик Наталья Чистяковага қарши баҳс олиб боради.

Финал:

-73 кг: Муроджон Йўлдошев – Дониёр Шамшаев (Қозоғистон).

Бронза медали учун:

-81 кг: Шарофиддин Болтабоев – Мусо Собиров;

-70 кг: Гулноза Матниязова – Наталья Чистякова (Украина).


Мақола муаллифи

Теглар

дзюдо “Катта дубулға”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг