39 ёшли Варди фаолиятини Бразилияда давом эттириши мумкин
Спорт
−
16:02 348 1 дақиқа
39 ёшли англиялик ҳужумчи Жейми Варди фаолиятини Бразилияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо маълум қилди.
Журналист Фабрицио Романонинг маълумотларига кўра, “Сан-Паулу” клуби Жейми Варди билан боғланиб, унга эркин агент сифатида жамоага қўшилиш таклифини билдирган.
Маълумотларга кўра, тажрибали ҳужумчи ҳозирда бир нечта вариантни кўриб чиқмоқда. Вардининг келажакдаги клуби бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.
Маълумот учун, Варди 2012 йилдан 2025 йилгача “Лестер Сити” шарафини ҳимоя қилди. У клуб билан Англия Премьер-лигаси, Англия Кубоги ва Суперкубогида ғолибликни қўлга киритган.
2025-2026 йилги мавсумни эса англиялик ҳужумчи Италия А Серияси вакили “Кремонезе” таркибида ўтказди. Энди Варди фаолиятида илк бор Бразилия чемпионатида тўп тепиши мумкин.
Live
Барчаси