$356 мингни Тожикистонга олиб чиқиб кетаётган аёллар ушланди (видео)
3-саҳифа
−
14 Июнь 2022
14860Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳридаги “Казарма” соддалаштирилган ўтиш пункти орқали кўп миқдордаги валюта қимматликларини Тожикистонга ноқонуний олиб чиқиб кетишга уринган 2 нафар фуқаро ушланди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.
Шахсий кўрикдан ўтказилган вақтида Бекобод шаҳрида яшовчи, 1980 йилда туғилган аёлнинг ёнида 166 минг АҚШ доллари ва унинг шериги, 1994 йилда туғилган аёлнинг ёнида эса 190 минг АҚШ доллари, жами 356 минг АҚШ доллари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Аниқланишича, улар тожикистонлик Маҳмуд исмли шахснинг илтимосига кўра хорижий валютани Бекобод шаҳрида номаълум шахслардан олиб, ўз кийимларига яширган ҳолда, маълум бир хизмат ҳақи эвазига Тожикистон Республикасига олиб чиқиб кетаётган бўлишган.
ДХХга кўра, ҳозирда мазкур фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида ушбу валюта қимматликларининг ҳақиқий эгаларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.