31 та ОТМда янги ўқув йилининг бошланиш вақти маълум қилинди
Жамият
−
22 Август 2023 21832 1 дақиқа
Пойтахт Тошкентдаги метро бекатларига яқин 31 та олий таълим муассасаларида дарс жараёнининг бошланиш вақти махсус жадвал асосида режалаштирилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент метрополитенида йўловчи оқимини тўғри тақсимлаш ҳамда талабаларнинг ўз вақтида дарс машғулотларига етиб бориши учун қулайлик яратиш мақсад қилинган.
Унга кўра, 2023 йил 4 сентябрдан қуйидаги 31 та олий таълим маскани талабалари ўзгарган график асосида дарсларга қатнашади.

Эслатиб ўтамиз, Президент фармонига мувофиқ, республикадаги барча давлат олий ва профессионал таълим муассасалари ва академик лисейларда янги – 2023/2024 ўқув йили 4 сентябрь (душанба куни)дан бошланади.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь