300 га яқин ўзбекистонлик Россияга ишлашга жўнаб кетди

Жамият

image

Ўзбекистонлик 287 нафар фуқаро Россиянинг Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводи қурилишида ишлаш учун чартер рейс орқали учиб кетди.

Ватандошлар 14 кунлик карантиндан сўнг, белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда қурилиш объектларида иш бошлайди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Таъкидланишича, уларнинг транспорт, овқатланиш, патент ва яшаш харажатлари, агарда ишчида касаллик аниқланса, унинг даволаниши иш берувчи компаниялар томонидан таъминланиши, шунингдек, ойлик иш ҳақи ўртача 40-60 минг рублни ташкил этиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россия Федерацияси иш берувчилари ўртасида пандемия даврида Ўзбекистон фуқароларини иш билан таъминлаш мақсадида музокаралар ўтказилиб, Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводи қурилишида 4 мингдан зиёд бўш иш ўринлари таклиф этилган, уларга Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш бўйича келишувга эришилган.

Айни пайтда ишлаш истагидаги фуқаролар завод қурилиши учун босқичма-босқич жўнатилмоқда.

Бу завод қурилишида ишлаш учун 31 июлда 144 нафар, 12 августда 84 нафар фуқаро ҳам ташкиллаштирилган ҳолда юборилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия мигрант

Баҳолаганлар

334

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг