$300 эвазига болани мактабга жойламоқчи бўлган ходим ушланди (видео)
3-саҳифа
−
16 июл 3206 1 дақиқа
Андижон вилоятида хизмат мавқеидан фойдаланиб, ноқонуний равишда пул олганликда гумон қилинаётган мактаб ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Асака тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларидан бирида кадрлар бўйича менежер лавозимида ишловчи шахс ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, туманда яшовчи фуқаронинг фарзандини биринчи синфга ўқишга киритиб беришни ваъда қилган.
Бунинг эвазига у фуқародан 300 АҚШ доллари талаб қилган ва мазкур маблағни олаётган вақтида ушланган.
Билдирилишича, ҳолат юзасидан фирибгарлик ва пора билан боғлиқ жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятида хизмат мавқеидан фойдаланиб, пора олишда гумон қилинган туман ИИБ терговчисига нисбатан ҳам жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси