30 йиллик муносабатлар: Эрдўған Жапаровни табриклади 

Олам

image

Кеча, 23 декабрь куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди ва уни давлатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги билан табриклади. Бу ҳақда Туркия Президенти девони тарқатган баёнотда айтилади.  

“Раҳбарлар икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қадамлар билан бир қаторда минтақавий муаммоларни ҳам муҳокама қилди. Музокаралар чоғида Туркия Президенти Қирғизистон Президентини мамлакатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги билан табриклади. Эрдўған (Туркия) Қирғизистон Республикасини мустақиллик билан табриклаган биринчи давлат эканини таъкидлади. У ўтган 30 йил давомида муштарак тарих, маданият ва қардошликка асосланган турк-қирғиз муносабатлари барча соҳаларда изчил ва жадал ривожланиб бораётганини қайд этди”, дейилган Эрдўған маъмурияти хабарида. 

Туркия раҳбарининг таъкидлашича, Анқара ва Бишкек “ушбу алоҳида ва аҳамиятли юбилей муносабати билан қабул қилинган қўшма баёнотда ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликни чуқурлаштириш бўйича муштарак ирода кўрсатган”. 

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 20 декабрь куни Президент Жапаров матбуот хизмати Туркияда ишлаб чиқарилган Bayraktar дронлари Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати хизматига кирганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрдўған Жапаров

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг