30 минг уйнинг бир ойлик истеъмолига тенг электр энергияси ўғирланди
3-саҳифа
−
17 Февраль 2023
9933Бир неча ҳудудда 6,3 млн кВт соат миқдоридаги жами 2,6 млрд сўм электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” маълум қилди.
Маьлум қилинишича, Наманган вилоятида “Истиқлол Жавоҳири” масъулияти чекланган жамияти электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиши оқибатида 646 млн сўм зарар етказган. Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги “Замин Сирожхон” фермер хўжалиги эса электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 275 млн сўм зарар келтирган.
Шунингдек, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Сардор-Сарвар-Акмал Строй” МЧЖ электр тармоғига ноқонуний уланиши орқали 187 млн сўм қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Қайд этилишича, ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 30 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.
“Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган истеъмолчиларнинг электр қурилмалари тармоқдан ажратилиб, ҳолат бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь