30 минг доллар эвазига “Ипотекабанк”дан 1,3 млн евро кредит олиб бермоқчи бўлган фирибгар қўлга тушди

Жамият

image

АТБ “Ипотекабанк”нинг ҳудудий филиалларидан бирининг мансабдор шахсларига пора бериш орқали танишига катта миқдорда кредит олишга ёрдам бермоқчи бўлгани ва бунинг учун 30 АҚШ доллари талаб қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабар бермоқда. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан “L.M.S” МЧЖ раҳбари С.А.нинг мурожаатига асосан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, “F.R” МЧЖ раҳбари Д.И. фуқаро С.А.нинг ишончига кириб, унга АТБ “Ипотекабанк”нинг ҳудудий филиалларидан бирининг мансабдор шахсларини моддий манфаатдор қилиш орқали 1,3 млн евро миқдоридаги кредит маблағлари ажратилишида амалий ёрдам беришни ваъда қилган. У ушбу хизмати эвазига С.А.дан 30 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан талаб қилиб олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.И. ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ипотекабанк

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг