30 кишилик дафн маросими. Қироллик Шаҳзода Филиппни сўнгги манзилга қандай кузатади?

Таҳлил

image
0:00
0:00
download

Кеча, 9 апрель куни Виндзор қасрида Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қироличаси Елизавета II нинг турмуш ўртоғи Филипп 99 ёшида вафот этди. Айни вақтда нафақат Қироллик оиласи, балки бутун мамлакат қайғуда. Аллақачон, давлат байроғи флагштокдан туширилган.

Аслида бундай фавқулотда ҳолатлар учун Буюк Британияда олдиндан тайёргарлик ва режа мавжуд бўлади. Бироқ, пандемия туфайли мамлакатда коронавируснинг тарқалишига қарши ўрнатилган чоралар ҳали ҳам кучда. Бу эса Ҳукумат учун шаҳзода Филипп билан ҳайрлашув маросимини ташкиллаштиришда қийинчилик туғдириши аниқ. Хўш, Британия Қироллик оиласида дафн маросими қандай ўтиши кутилмоқда?

Юқорида қайд этилганидек, Буюк Британияда бундай фавқулодда вазиятлар учун алоҳида режа тузилади. Шаҳзода Филиппнинг ўлими ҳам бундан мустасно эмас. Букингем саройида шаҳзода вафоти учун тайёрланган режа Эдинбургдаги кўприк сингари “Форт Бридж” номини олган. 

Шаҳзода Филиппнинг дафн маросими малика Диананики каби Ҳукумат томонидан юқори даражада, Қироллик оиласига мос равишда ўтказилиши мумкин эди. Бироқ, 2013 йилда Филиппнинг ўзи бундай ҳашаматдан воз кечган. Эдинбург герцоги бундай шов-шув ва дабдабали видолашув маросимини ташкил этишда расмийларнинг бир қатор қийинчиликлардан ўтишини истамаслигини маълум қилган.

“The Times” газетасининг тахмин қилишича, дафн маросимига қадар жасад Сент-Жеймс саройидаги Қироллик черковида сақланади. Тобут оила аъзоларидан ташқари, ҳамма учун ёпиқ бўлади.

Фото: Сент-Жеймс саройидаги Қироллик черкови

Видолашув маросими қандай кечади ва шаҳзода қаерга дафн этилади?

“The Independent” нашрининг ёзишича, шаҳзода Филиппни дафн этиш маросими Виндзор қасридаги муқаддас Георгий черковида бўлиб ўтади. Ушбу черковда 2018 йил май ойида герцог Филиппнинг набираси шаҳзода Гарри ва Меган Марклнинг тўйи бўлиб ўтганди.

“Business Insider”га кўра, дафн маросими камтарона руҳда ўтказилади. Шаҳзоданинг вафотидан олдин маълум қилган илтимосига биноан, ушбу маросимга фақат оила аъзолари, дўстлари ва Ҳамдўстлик мамлакатларидан давлат раҳбарлари таклиф қилинади. 

Фото: Букингем саройининг олд қисми

BBC’нинг ёзишича, коронавирус чекловлари меҳмонлар сонига ҳам таъсир қилади. Ҳозир Британияда дафн маросимига 30 кишига қадар рухсат берилмоқда. Худди шу сабабга кўра, Букингем саройи атрофида одамлар тўплана бошлагач, шаҳзоданинг вафоти борасидаги дарвозага илиб қўйилган анъанавий белги олиб ташланди.

“The Independent” нашрининг ёзишича, шаҳзода Филипп Виндзор қалъаси ҳудудидаги Фрогмор боғларида дафн этилишини сўраган. Ушбу боғга 1837-1901 йилларда ҳукмронлик қилган Буюк Британиянинг собиқ Қироличаси Виктория дафн этилган. 

Фото: Фрогмор боғи

Шаҳзода Филиппнинг ўлими Буюк Британия ҳаётига қандай таъсир қилади?

Ҳурмат белгиси сифатида Буюк Британия ва Ҳамдўстлик давлатлари бўйлаб давлат байроқлари туширилади. Бу қароргоҳдаги қироллик меъёрларига таъсир қилмайди ва байроқлар туширилмайди. Чунки улар монархиянинг давомийлигини рамзий маънода англатади ва фақат қирол ёки қиролича вафот этган тақдирда тушурилади.

Буюк Британия Парламенти аъзолари қора галстук ёки қора қўлбоғич боғлаб олади.

Қиролича Елизавета II расмий саккиз кунлик мотам кунига киради. Бу вақт давомида Қиролича қонунларни маъқулламайди ва давлат ишларида қатнашмайди. Мотамнинг яна бир даври 30 кун давом этади. Фақат ушбу муддатдан сўнг, Қиролича ўз давлат мажбуриятларига тўлиқ қайтиши мумкин бўлади.

Тарихда Британия Қироличалари узоқроқ мотам тутган ҳолатлар ҳам бўлган. Масалан, Қиролича Виктория умр йўлдоши вафот этганида 40 йил ҳеч нарсага аралашмай, танҳо ҳаёт кечирган.

2017 йил март ойида “The Guardian” Буюк Британия Қироличаси Елизавета II вафот этган тақдирда ҳокимият учун ҳаракатлар режасини эълон қилганди. Нашрга кўра, Қиролича ҳаётининг сўнгги соатларини шифокорлар ва қариндошлар билан ўтказади. Шаҳзода Чарлз эса қирол бўлади. Ўлим ҳақида “Лондон кўприги қулаб тушди” коди ёрдамида хабар бериш қайд этилган


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

234

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг