Тошкентда 3 ойлик ўғлини сотаётган аёл қўлга олинди
Жамият
−
23 Март 2019
6953Жорий йилнинг 18 март куни 3 ойлик фарзандини сотаётган она қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
ИИВ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир натижасида Самарқанд вилояти Нарпай туманида рўйхатда туриб, Тошкент вилояти Тошкент туманида яшаб келаётган 25 ёшли Ш.О. ўзининг 3 ойлик ўғлини Ўртачирчиқ туманида 8 000 АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.
LiveБарчаси