29 ёшли баскетболчи вафот этди

Спорт

image

АҚШ Миллий баскетбол ассоциациясининг (NBA) “Мемфис Гриззлис” баскетбол жамоаси ўйинчиси Брэндон Кларк 29 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.

“Брэндон Кларкнинг фожиали вафотидан чуқур қайғудамиз. У нафақат ажойиб жамоадош, балки жуда яхши инсон эди. Унинг жамоага қўшган ҳиссаси ҳеч қачон унутилмайди. Ушбу оғир дамларда унинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз”, дейилади клуб баёнотида.

Ҳозирча баскетболчининг ўлим сабаби расман очиқланмаган.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг апрель ойида Кларк тезликни ошириш ва гиёҳванд моддалар сақлаш айбловлари билан ҳибсга олинган.

Маълумот учун, Кларк 2019 йилги NBA мусобақаларида иштирок этишни бошлаган. Жорий мавсумда у турли жароҳатлар сабаб атиги иккита учрашувда майдонга тушиб, ўртача 4 очко ва 0,5 ассист қайд этган.

Фаолияти давомида эса Кларк 309 та NBA ўйинида қатнашиб, ҳар бир учрашувда ўртача 10,2 очко ва 1,3 ассист натижасини кўрсатган.


Мақола муаллифи

Теглар

баскетбол NBA Брэндон Кларк

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг